Masofaviy ta'lim (Moodle)
Guliston Davlat Universiteti
Interaktiv xizmatlar
  • Dars jadvali
  • OTM vakant lavozimlari
  • OTM ishchi o'quv rejalari
  • OTM ga qabul
  • OTM diplomini olganligi to'g'risida ma'lumot
  • Abiturientlarni o'qishga kirganligini aniqlash
  • Abiturientlarga xujjatlarini pochta orqali jo'natish
  • OTM ilmiy faoliyati
  • Elektron qabulxona
  • Forum
  • Resurs markazi
  • Pochtaga kirish
  • Ingliz tilini o'rganish
  • Masofaviy ta'lim (Moodle)
  • Kerakli ma'lumotlar
  • Jismoniy va yuridik shaxslarning murojaatlari to'g'risida qonun
  • Gov.uz
  • Press-service.uz
  • Ziyonet.uz
  • Lex.uz
  • Sirdaryo.uz
  • Davlat ramzlari
  • Lug'at
  • Sayt xaritasi

  • Tizimga kiritsh

    Login:

    Parol:
    Parolni unitdingizmi?
    Ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa >> Yangiliklar va e`lonlar
    16.11.2017 “Ўзбекистон ХДПнинг энг фаол аёли” кўрик-танловининг шаҳар босқичи ўтказилди.

    “Ўзбекистон ХДПнинг энг фаол аёли” кўрик-танловининг шаҳар босқичи ўтказилди.

     Ўзбекистон ХДП Гулистон шаҳар кенгаши ташаббуси билан 2017 йил            14 ноябрь куни Гулистон шаҳар санъат коллежи мажлислар залида “Ўзбекистон ХДПнинг энг фаол аёли” кўрик-танловининг шаҳар босқичи ўтказилди.
         Ушбу танловдан кўзланган мақсад фақатгина тадбир шаклида ёки беллашув эмас, балки Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг 2017 йил 12 июлдаги Олий Мажлис палаталари, сиёсий партиялар ҳамда Ўзбекистон Экологик ҳаракати вакиллари билан бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишидаги маърузасида белгилаб берилган устувор вазифалардан келиб чиққан ҳолда, кам таъминланган оилалардаги хотин-қизлар, ногирон аёллар манфаатини ҳимоя қилиш, оилавий ажримлар, хотин-қизлар ўртасида жиноятчилик, ўз жонига қасд қилиш каби иллатлар олдини олиш, партия сафидаги хотин-қизларнинг ислоҳотларда уларнинг фаол иштирокини таъминлаш, хотин-қизларнинг имкониятларини рўёбга чиқаришларига кўмаклашиш, Ўзбекистон ХДП Устави, Сайловолди дастури ҳамда Амалий ҳаракат дастурида белгиланган вазифаларни амалиётга татбиқ этишда партия сафидаги хотин-қизлар салоҳиятидан самарали фойдаланиш, юксак сиёсий билим ва ташкилотчилик қобилятига эга бўлган хотин-қизларни аниқлаш, уларни партия тизимига жалб этиш, давлат органлари ва ҳокимликлар тизимида турли лавозимларга, жумладан, депутатлик лавозимларга асосий захирага киритишдир.
         Кўрик-танловнинг тантанали қисмини Ўзбекистон ХДП Сирдарё вилоят кенгаши раиси ўринбосари Муроджон Ҳайитов очиб, йиғилганларни ушбу байрам билан табриклади, сўнг партия томонидан хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш масаласида олиб бораётган ишлар ҳақида йиғилганларни атрофлича мисоллар билан таништириб ўтди.
         Танловнинг дастлабки лойиҳа тақдимоти шартида Низом бўйича кўрик-танлов иштирокчилари мамлактимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти, ҳусусан хотин-қизлар учун барқарор иш ўринларини яратиш, турмуш фаровонлигини ошириш, ҳуқуқий демократик давлат ва фуқаролик жамияти ривожлантиришда уларнинг ҳиссасини кенгайтириш, оилавий ажримлар, аёллар ўртасида жиноятчилик, ўз жонига қасд қилиш ҳолатлари олдини олишга доир янги ғоялар ўз ифодасини топиши зарур.

     

     

    Ушбу шартда ўз лойиҳалари билан Нурумбекова Ёрқиной, Бекмуродова Гулбаҳор, Холйигитова Баҳор, Рисбоева Назира ва Эрназарова Дилраболар мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти, хусусан ижтимоий йўналтирилганлигидан келиб чиққан ҳолда, уларнинг самарадорлигини янада оширишга қаратилган лойиҳалари билан иштирок этдилар. Лойиҳаларда хотин-қизлар учун барқарор иш ўринларини яратиш, турмуш фаровонлигини ошириш, ҳуқуқий демократик давлат ва фуқаролик жамиятини ривожлантиришда уларнинг ҳиссасини кенгайтириш, оилавий ажримлар, аёллар ўртасида жиноятчилик, ўз жонига қасд қилиш ҳолатлари олдини олишга доир янги ғоялар мужассам.
         Ҳакамлар томонидан 1-шартда фаол қатнашган иштирокчиларга ижобий баллар берилди. Шартда Гулистон шаҳар 1-мактаб ўқитувчиси Бекмуродова Гулбахор Рахмоновна фаол қатнашиб, ўз лойиҳасини истиқболли эканини исботлаб берди ва 3-ўринни қўлга киритди.

     

     

     

    Кейинги шартда иштирокчилар партия электорати манфаатларига даҳлдор бўлган Ўзбекистон Республикаси қонунларидан бирининг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини йиғилганларга тушунтириб бердилар. Шу билан бир қаторда қонунни партия дастурий мақсадлари ва электорат манфаатларидан келиб чиқиб, янада такомиллаштиришга доир ўзининг асосли ва аниқ таклифларини билдирдилар. Мазкур шартда Гулистон шаҳар 11-мактаб ўқитувчиси Холйигитова Баҳор Кимсанбоевна юқори балларни қўлга киритиб фахрли 2-ўринга сазовор бўлди.
         Сўнгги босқичдаги шарт бўйича 3 дақиқа мобайнида оғзаки бериладиган 7 та саволга тўғри, қисқа, аниқ, лўнда ва тезкор жавоб бериш бўйича иштирокчилар бир-бирларидан ўзишга ҳаракт қилдилар.
    Танлов якунига кўра саноқ комиссияси томонидан иштирокчиларнинг тўплаган баллари ҳисобланиб, унга кўра фахрли биринчи ўринни Гулистон Давлат университети катта ўқитувчиси Нурумбекова Ёрқиной Анорматовна қўлга киритиб, танловнинг вилоят босқичига йўлланмани қўлга киритди.

     

     Ғолибларга Ўзбекистон ХДП Гулистон шаҳар кенгашининг дипломи ва эсдалик совғалар топширилди.

     

     

     



    Sahifani ko'rganlar soni: 15985

    Rektor virtual qabulxonasi

    Sizda hal etilmagan masalalar, muammolar, ariza, shikoyat yoki takliflar bormi? U holda murojaatingizni to'g'ridan-to'g'ri Guliston davlat universiteti rektoriga yuborishingiz mumkin. Buning uchun http://qabulxona.guldu.uz/ saytiga o`tish lozim.
    Harakatlar strategiyasi
    ABITURIYENTLAR DIQQATIGA

    Abituriyentlarning hujjatlar to`plamini qaytarib olish uchun elektron murojaat yuborishingiz mumkin
    Ishonch telefonlari

      0 (367) 225-41-76

    Yangiliklar
    15.01.2018 Ўзбекистон давлат жаҳон тиллар университети ўқитувчиси Джон Симпсоннинг Гулистон давлат университетига ташрифи тўғрисида маълумот.

    12.01.2018 Гулистон давлат университетида 14 январь -“Ватан ҳимоячилари куни” муносабати билан “Миллий армия байрами – менинг байрамим” шиори остида байрам тадбири ўтказилди.

    4.01.2018 Diqqat Tanlov!

    25.12.2017 Гулистон давлат университетида ўтказилган “Янги йил мўъжизаси” лойиҳаси тўғрисида.

    18.12.2017 Гулистон давлат университети талабалари номдор стипендиялар соҳиблари бўлишди.

    16.12.2017 Гулистон давлат университети 16 декабрь куни «Педагогика» факультети «Педагогика ва психология» йўналиши 2-курс 45-16 гуруҳининг «Форобий авлодлари” ҳамда 46-16 гуруҳнинг “Истеъдод” жамоалари ўртасида “Ривожланиш психологияси.

    15.12.2017 Гулистон давлат университети маъмурияти эхтиёжлари учун (ректорат, деканат, бўлимларга) қўйдаги ахборот технология жихозларини харид қилиш тўғрисида эълон.

    15.12.2017 Гулистон давлат университети маъмурияти эхтиёжлари учун (ректорат, деканат, бўлимларга) қўйдаги ахборот технология жихозларини харид қилиш тўғрисида эълон.

    14.12.2017 Гулистон давлат унверситетига АҚШ атроф муҳитни ҳимоя қилиш агентлиги ходими Джонах Х.Шейн ташриф буюрди.

    7.12.2017 Гулистон давлат университетида “Конституция –ҳуқуқ ва эркинлигимиз кафолати” мавзусида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.


    Dizayner: Anvarbek Abduqayumov